"Бавария" етакчилари клубни тарк этиши мумкин

Aslanov Jasurbek
29 мар 2019, 14:18
"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

Маълумотларга кўра, Мюнхен клуби Люка Эрнандес ва Бенжамен Павар каби футболчиларни сотиб олгани туфайли Боатенг "Бавария"ни тарк этиши кутилмоқда.

Германиялик футболчи жорий мавсум Бундеслиганинг 17та учрашувида майдонга тушиб, 2та голли пас берди.

Эслатиб ўтамиз, Боатенгга мавсум давомида "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Süddeutsche Zeitung

Сўнгги янгиликлар

Барча ›