UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  0 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   4 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  19 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4

"Бавария" Дэвисга қатъий шарт қўйди Янгиликлар

"Бавария" Дэвисга қатъий шарт қўйди

Футболчи келажаги бўйича қарор чиқариши керак.

"Бавария" ҳимоячи Альфонсо Дэвисга қатъий шарт қўйди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

Мюнхенликлар футболчига йилига 14 миллион евро маош билан 2029 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишди. Футболчи 20 миллион талаб қилмоқда. Унинг "рекордмайстр" билан амалдаги битими 2025 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

"Бавария" Дэвисга ой охиригача янги шартномаси бўйича жавоб бериш лозимлигини тушунтирди. Агар канадалик буни қилмаса ёки шартномани узайтиришдан бош тортса, клуб уни трансферга қўяди.

Мадриднинг "Реал" клуби 23 ёшли фулбэкка асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда, бироқ мадридликлар футболчи учун талаб қилинадиган 50 миллион еврони тўлаш истагида эмас.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
26 мар 02:16:36
Fanat_futbola
Bavari sabab bola tanildi kuchaydi lekin Bavaria uchun xam pochti hamma narsa qildi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика