UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  1 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0

"Бавария" дастлабки назорат учрашувини ўтказди (ВИДЕО) Янгиликлар

"Бавария" дастлабки назорат учрашувини ўтказди (ВИДЕО)

Теглар :  Бавария
Янги мавсумга тайёргарликка киришган Карло Анчелотти шогирдлари кеча ўзларининг илк мавсум олди назорат ўйинларида майдонга тушишди.


"Бавария"нинг илк рақиби ҳаваскорлар жамоаси "Вольфратсхаузен" бўлди.

Ушбу беллашувда асосий таркиб футболчиларидан Том Штарке, Матс Хуммельс ҳамда Кингсли Коман ҳаракат қилди. Жароҳатидан эндигина фориғ бўлаётган Жером Боатенг, Франк Рибери ва Хави Мартинес ушбу баҳсда иштирок этишмади.
Бу уччовлон Мюнхенда қолишди ва якка тартибда шуғулланишди.
Қолган футболчилар эса ҳали ёзги таътилдан қайтишгани йўқ.

Ўтган мавсум якунида фаолиятини тугатган Том Штарке "Бавария" манфаати йўлида Ульрайх ва Нойер сафга қайтганига қадар вақтинча жамоа дарвозасини қўриқлаб турибди.

Учрашувда "Бавария" жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Анчелотти ушбу беллашувга қуйиаги таркибни майдонга туширди:

"Бавария": Штарке (31. Хоффманн) – Тюрккалесси (31. Обермайер), Фельдхан (31. Маи), Хуммельс, Фридль – Пантович, Файн (31. Тарнат) – Коман, Мюллер (45. Хингерл), Тильман – Винтцхаймер (31. Эвина)

Голларни Томас Мюллер, Мануэль Финтцхаймер ҳамда Франк Эвин (2та) киритишди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика