"Бавария" дарвозабони: "Севилья" оддийроқ рақибдек кўринмоқда"

Aslanov Jasurbek
16 мар 2018, 17:34
"Бавария" дарвозабони Свен Ульрайх Чемпионлар лигаси 1/4 финалга ташланган қуръа натижалари борасида фикр билдирди.

Немис грандининг ушбу босқичдаги рақиби "Севилья".

"Ҳеч ким қуръа натижаси борасида байрам қилмади, бироқ бу тўқнашувда ғалаба қозона оламиз. "Севилья" қуръанинг бошқа иштирокчилари орасида оддийроқ рақибдек кўринмоқда" - дейди Ульрайх.

Чемпионлар лигаси чорак финал учрашувлари 3-4 ва 10-11 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA