“Бавария” 11-маротаба ЕЧЛ финалига чиқди

Eldor Akmurzayev
20 авг 2020
Бироз олдин Чемпионлар Лигаси 1/2 финалидан ўрин олган “Бавария” – “Лион” баҳси якунланди ва унда мюнхенликлар йирик ғалабага эришди.

“Бавария” ўз тарихида 11 бор нуфузли мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсига йўл олди. Жамоа 1974, 1975, 1976, 2001 ва 2013 йилларда титул соҳибига айланган бўлса, 1982, 1987, 1999, 2010 ва 2012 йиллари эса мағлубиятга учраган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ханс-Дитер Флик шогирдлари 23 август куни ПСЖга қарши тўқнаш келади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru