Бартомеу Неймар билан нега учрашди?

Aslanov Jasurbek
20 июл 2017, 13:52
"Барселона" раҳбарияти Неймарнинг ПСЖга ўтиши мумкинлигидан ҳавотирда.

Маълумотларга кўра, Каталония клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу Бразилия терма жамоаси футболчиси билан учрашиб, у билан суҳбатлашиб олди. Суҳбатда Бартомеу Неймарнинг Париж клубига ўтишига тўсқинлик қилишга уринган. "Барселона"дагилар муаммони яхши тушуниб туришибди: ПСЖ Неймарга жуда катта пул ва ўз лойиҳасида етакчи ролини таклиф қилмоқда, "Барселона" эса буни таклиф қила олмайди. Каталония жамоасида Лионель Мессининг ўрни муҳокама қилинмайди. Неймар атрофидагилар футболчига қачонгача аргентиналик соясида қолмоқчи эканлигини сўрашган.

Бартомеу ва Неймар учрашуви натижаси аниқ эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es