

"Агар футболчи кетишни истаса, "Барселона" ҳеч қачон футболчини ушлаб турмайди. Сиёсатимиз бошқача. Фикримизча, футболчи майдонга тушиб, ўйнаши керак. Унинг товон пули 500, 600 млн. евро ёки млрд. бўлиши муҳим эмас. Биз келишувга хоҳлаганимизча товон пули ёзишимиз мумкин, аммо агар футболчи кетишни истаса, музокаралар столига ўтиришимиз керак. Бу Неймар билан содир бўлмади. Агар буни амалга оширганимизда, ҳамма учун яхши бўларди" - дейди Бартомеу.



