"Барселона"нинг собиқ мураббийи: "Кийиниш хонасида йиғлагандик"

Mirjalol Normatov
14 окт 2018, 11:58
"Барселона"нинг собиқ мураббийи Эльвио Паолоросси 2014 йилда "ўғирланган чемпионлик" ҳақида гапирди.

Ўша мавсумда "Атлетико" ва "Барселона" Примеронинг сўнгги турида баҳс олиб боришганди.

"Месси гол урди ва у бизга Испания чемпионлигини бериши керак эди. Аммо бош ҳакам голни бекор қилди. Кийиниш хонасида йиғлаганмиз. Бош ҳакам кириб, биздан кечирим сўраганди. Оғир йиллар ўтганди ўшанда", - деди Паолороссо.

Эльвио ўша мавсумда Херардо Мартинонинг ёрдамчиси бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca