"Барселона"нинг ўйини Осиёда бўлиши мумкин

Mirjalol Normatov
23 ноя 2018, 19:41
"Барселона" ҳали ҳам миллий чемпионат ўйинини Испаниядан ташқарида ўтказиш ғоясини илгари сурмоқда.

Олдинроқ каталонияликларнинг "Жирона"га қарши ўйини АҚШда ўтиши борасида маълумотлар тарқаганди. "Барселона" энди ўз ўйинини Хитойда ўтказмоқчи.

"Бу мавсумда ўз мақсадларимизни амалга ошириш қийин бўлади. Бироқ вақти келиб, ЛаЛигадаги ўйинимизни Хитойда ўтказмоқчимиз. Бу "Барселона" ва ЛаЛиганинг ажойиб рекламаси бўларди", - деди "Барселона" бош менежери.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Espana