UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  1 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  6 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  21 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  17 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

"Барселона"нинг мағлубиятига сабабчи бўлган уч футболчи Янгиликлар

"Барселона"нинг мағлубиятига сабабчи бўлган уч футболчи

Ўтган мавсумда "Барселона" деярли ҳал этилган ишни чиппакка чиқариб, "Рома"га 0:3 ҳисобида ютқазган ҳолда ЕЧЛни тарк этганди.

Каталонияликлар энди "Энфилд"да уч голлик "фора" билан ҳам ниманидир эплай олмади.

Тўғри, Усмон Дембеле жароҳат олганди. Бироқ ЛаЛига чемпионларининг таркибида унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчи бор эди. Вальверде эса Салоҳ ва Фирминосиз қолган "Ливерпуль" қўлни кўтариб, таслим бўлди деб ўйлади. Бироқ бир томонда Юрген Клоппнинг қаҳрамонона характерли жамоаси уларга сюрприз тайёрлаб турганди.

Ўйин давомида Артуро Видаль ҳамда Лео Месси жамоани олдинга бошлади. Аммо тезкор голлар ва "Ливерпуль"нинг босими "Барселона"нинг "кўзи"ни очирмади. Сўнгги 4 йилда ЕЧЛдаги иштирок билан "клинч" ҳолатига келган Каталония клуби омадсизликка учради.

Аммо мағлубиятда "Барселона"нинг айрим футболчилари ҳам айбдор бўлиб қолишди десак муболаға бўлмас...

3. ФИЛИППЕ КОУТИНЬО

Бразилиялик 142 миллионлик футболчи бу мавсумда "Барселона" асосий таркибида муқим жой ола билмаяпти. У "Барселона"нинг энг қиммат ўйинчиларидан бири ва шу боисдан жамоадаги энг яхшиси бўлиши керак аслида.

Аммо Вальверде вақтлар ўтса ҳам ундан тўғри фойдаланишни билмаяпти. У кечаги ўйин давомида атиги бир мартагина аниқ зарба берди, жамоанинг кўплаб ҳужумларини тўхтатиб қўйди. Коутиньо бош мураббийи томонидан берилаётган олтинга тенг имкониятлардан фойдаланмаяпти.

Қайд этиш керак, футболчининг 22 фоиз тўп узатмалари ноаниқ кўриниш олди ва ҳимояда "Барселона"га умуман ёрдам бермади. Унинг тўп йўқотишидан кейин эса "Ливерпуль" футболчилари гол уриб кетиши мумкин эди. Шунингдек, "Ливерпуль" ижро этган 3 бурчак зарбаси айнан Коутиньонинг хатосидан кейин бўлди.

Шу боисдан Вальверде футболчини иккинчи бўлимда ўзгартиришга қарор қилди. Коутиньо шу куни жуда ёмон ўйнади.

2. КЛЕМАН ЛАНГЛЕ

Франциялик ҳимоячи ўтган йили 36 миллион евро эвазига "Барселона" таркибига қўшиб олинганди. У кетма-кет ғалабалар қозонаётган Вальверденинг "Барселона"си келажаги сифатида қаралганди.

23 ёшли футболчи Самюэль Юмтити давомсиз жароҳатлар олаётган вақтда катта ўйин амалиётига эга бўлди. Аслида "Барселона"нинг ҳимоясини кучайтириш учун олинган футболчи кеча "Ливерпуль" урган бир неча голларда айбдор бўлиб қолди.

Бўйи узун бўлишига қарамасдан, Лангле "Барселона"нинг иккинчи қаватдаги устунлигини таъминлаб бера олмаяпти. Ўйин давомида у кўплаб хатоларга йўл қўйди ва "Ливерпуль"нинг илк голида томошабин ролини бажариб берди. 79-дақиқада Дивок Ориги урган голда ҳам Лангле катта айбдор бўлди.

1. ЖОРДИ АЛЬБА

Испаниялик ҳимоячи "Камп Ноу"да ўтган баҳснинг қаҳрамонларидан бири бўлганди. Айнан унинг тўп узатишидан кейин Суарес 26-дақиқада ҳисони очганди.

"Энфилд"да Салоҳ ўйнамаслигини эшитган Альба енгил нафас олиб, "қизиллар"ни янчиш учун майдонга тушиши керак эди. Афсуски, 90 дақиқа мобайнида 20 ёшли Алексанлр-Арнолд рақиби учун қўрқинчли тушга айланди.

Альбанинг ҳимояланиши оқибатида илк гол юзага келди. 54-дақиқада Вийналдум урган голда айнан Альба тўпни Арнолдга бериб қўйганди. У "Камп Ноу"да қанчалик яхши ўйнаган бўлса, "Энфилд"да шунчалик ёмон ўйин кўрсатди. Ўйиннинг умумий картинасини эса шу тарзда келтирамиз - "Барселона" ёмон ўйнади ва рақиби олдида ҳеч нима қила олмади.

Аслида биз футболни мана шундай натижалари учун севамиз. 3:0 ёки 4:1 ёки сафардаги 2:0 ҳисобидаги ғалабалар ҳали кейинги босқични кафолатламаслигини кўриб бўлдик. Бугун эса "Аякс" ўз майдонида бир голли устунлик билан ўйнайди. Кўрамиз, финалда АПЛ дербиси бўлармикин???

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика