"Барселона"ни бошқариш учун Куманнинг ўрнига яна бир номзод пайдо бўлди

Aziz Tukhtamuradov
25 сен 2021, 09:37
Оскар Гарсия "Барселона" бош мураббийлиги учун номзод мураббийлардан бири сифатида қайд этилмоқда.

48 ёшли испаниялик мураббий айни пайтда "Реймс"ни бошармоқда. Жамоа Лига 1 да 15-ўринни эгаллаб турибди. 

Маълум бўлишича, Куман кетган тақдирда каталонияликлар раҳбарияти Гарсиянинг номзодини муҳокама қилишган. 

Гарсия - "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. 1993-1999 йилларда "Барселона" шарафини ҳимоя қилган. 2010-2012 йилларда "Барселона"нинг U-19 жамоасини бошқарган. Ла Лигада "Сельта"да ҳам фаолият олиб борган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: RMC Sport