

"Тез орада музокаралар столига ўтирамиз. Бу келажагим учун муҳим вазият бўлади. Агар "Барселона" хоҳласа, ҳаётимнинг сўнггига қадар жамоада қоламан", - дейди Нико.
20 ёшли испаниялик футболчининг каталонияликлар билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.



