"Барселона" янгиланган стадион орқали қанча пул топишини очиқлади

Sherzod Nurmatov
15 апр 2024, 18:33
"Кўк-анорранглилар" янгиланган "Камп Ноу" лойиҳаси ҳақида маълумот берди.

Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти жамоанинг уй стадиони "Ноу Камп"ни реконструкция қилиш бўйича тақдимот ўтказди. Бу ҳақда "Barca Universal" хабар берди.

Хабарларга кўра, стадионни таъмирлаш янги ҳомийлик шартномалари ва "Камп Ноу" билан боғлиқ VIP-таклифлар орқали "Барселона"га йилига 120 миллион еврога яқин даромад келтириши кутилмоқда.

Янгиланган стадиондаги илк ўйин шу йилнинг охирида бўлиб ўтиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Barca Universal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›