“Барселона” янги мавсум олдидан илк ўртоқлик учрашувини қайси жамоага қарши ўтказиши маълум

Eldor Akmurzayev
14 июн 2022, 09:45
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, “Барселона” янги мавсум олдидан биринчи ўйинини Каталониянинг “Олот” жамоасига қарши ўтказади. Мазкур клуб Испания 5-дивизионида қатнашади.

Бўлажак учрашув 3000 ўринга мўлжалланган “Олот” стадионида 13 июлда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com