"Барселона" вице-президенти аёллар футболида Эл Класикони кўра олмаётганидан афсусда

Eldor Akmurzayev
18 май 2019, 01:40
«Барселона» вице-президенти Жорди Местре «Реал»нинг аёллар жамоаси йўқлигига муносабат билдирди.

“Испания чемпионатининг аёллар ўртасидаги баҳсларни янада кучайтириш мумкинлиги кўриниб турибди. Мамлакат федерацияси бу ишни амалга ошириш мақсадида бош қотираётганидан хабаримиз бор. Ҳозирда телевидения орқали кўплаб учрашувлар намойиш этилмоқда. Авваллари бундай эмасди. Бу эса омма ҳамда хомий ташкилотларнинг эътиборини қозонишга сабабчи бўлади. Испанияда аёллар жамоаси билан яхши ишлайдиган клублар етарли. Мисол учун «Атлетик», «Реал Сосьедад» ва «Атлетико». Бироқ, афсуски, «Реал»да бундай жамоа йўқ. Агар бўлганида эди, бу аёллар футболи учун жуда яхши бўларди. Эл-класикога ўхшаш тўқнашувлар рақобатни кучайтирди. Бу эса кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлиши аниқ. Аммо шуни ҳам айтиш жоизки, барчанинг ўзи ўйлаб қўйган ғояси ва стратегияси мавжуд. Ўйлашимча, «Реал» аёллар жамоасини қизиқарли лойиҳа деб ҳисобламагани учун ташкил қилмаган”, – дея қайд этган Жорди Местре.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ESPN