"Барселона" вице-президенти: "Неймар биз билан мушук-сичқон ўйнаган"

Aslanov Jasurbek
4 фев 2018, 17:58
"Барселона" спорт директори ва вице-президенти Жорди Местре Неймарнинг ПСЖга ўтишидаги қилиқлари ҳақида айтиб берди.

"Агар у олдимизга келиб, Сеск, Педро, Алексис ва Маскерано каби кетмоқчилигини айтганида, биз рози бўлардик. Аммо бундай вазиятларда ўзини аҳмоққа солиш нотўғри. У биз билан мушук-сичқон ўйнаган. Неймарнинг қилиқларидан, унинг кетишини тушундик ва шу сабабли унга янги шартнома учун мукофот пулини тўлмаслигимизни айтдик.

У бизга ҳеч нарса демади. Агар айтганида, ПСЖ уни арзонроққа олган бўларди. Неймар трансфер бозорида сенсация қилишга уринди. Биз ўз трансферларимиздан анча пул тежаб қолар эдик ва ОАВда миш-мишлар кўпаймасди. Месси "Барселона"да экан, Неймар ҳеч қачон жаҳонда биринчи рақам бўла олмаслигини тушунди" - дейди Местре.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es