"Барселона" ва "Ювентус" ўртасидаги баҳс ўтадиган кун аниқ бўлди

Mirjalol Normatov
23 июл 2021, 22:35
"Барселона" ва "Ювентус" жамоалари Гампер Кубоги доирасида ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Учрашув 8 август куни "Камп Ноу"да ташкиллаштирилади ва унга 19869 мухлис киритилиши мумкин. Ушбу кубок учун нафақат эркаклар, балки, аёллар жамоалари ҳам баҳс олиб бориши кутилмоқда.

Жоан Гампер Кубогини "Барселона" доимий равишда ташкиллаштириб келади. 1996 йилга қадар ушбу кубокда чорак, ярим финал ва финал баҳслари бўларди. 1997 йилдан буён эса фақатгина бир учрашувдан иборат бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›