

Форт-Лодердейлдаги "Ди-Эр-Ви Пи-Эн-Ка Стэдиум" стадионида кечган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди.
"Интер Майами" сафида голларни аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ва уругвайлик форвард Луис Суарес киритишди. Қайд этиш жоизки, аргентиналик футболчи учун ушбу гол фаолиятидаги 930-си бўлди.
Меҳмонлар таркибида эса Андерс Дрейер дубль муаллифига айланди.
"Интер Майами" МЛСда кетма-кет тўртинчи марта дуранг ўйнади. "Сан-Диего" эса учта ўйиндан иборат мағлубиятли сериясига чек қўйди.
МЛСнинг кейинги ўйинида "Интер Майами" "Коламбус Крю" билан тўқнаш келади, "Сан-Диего" эса "Остин"га қарши майдонга тушади. Баҳслар мос равишда 28 ва 27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.



