"Барселона" ва "Ювентус" футболчи алмашишга тайёрланмоқда

Alisher
24 апр 2020, 16:57
"Барселона" ва "Ювентус" клублари ёзги трансферлар ойнасида футболчиларини алмашишмоқчи.

"Барселона" туринликлар ярим ҳимоячиси Миралем Пьяничга қизиқмоқда. "Кўк-анорранглилар" Пьянични ўз сафига қўшиб олиш учун хавбек Артур Мелони беришга тайёрлар.

Эслатиб ўтамиз, Пьяничга шунингдек ПСЖ клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Тоттенхэм" эса "Барселона"нинг бразилиялик ўйинчисига кўз тиккан.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: RAC-1

Сўнгги янгиликлар

Барча ›