"Барселона" ва "Севилья" Кунденинг трансфери борасида келишувга эришди

Alisher
25 июл 2022, 11:07
"Барселона" "Севилья" билан ҳимоячи Жюль Кунденинг трансфери бўйича келишувга эришди.

Каталония клуби 23 ёшли марказий ҳимоячи учун 50 миллион евро тўлайди.

Андалусияликлар яна 10 миллион евро бонуслар кўринишида олишлари мумкин.

"Кўк-анорранглилар" ўйинчи билан 4 йиллик битим борасида келишувга эришган. Битим келаси ҳафтада расмийлаштирилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es