“Барселона” ва “Реал” бундай натижани 17 йил ичида илк бор қайд этди

19 дек 2019, 08:35
“Барселона” ва “Реал” Ла Лига 10-турининг қолдирилган учрашувида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Томонлар 17 йил ичида илк бор бир-бирларининг дарвозасига йўл топа олмади. Сўнгги бор голсиз дуранг 2002 йил ноябрида айнан “Камп Ноу”да қайд этилганди.

Айни дамда Ла Лигада жамоалар 36 очко тўплаган. Фақат “Барселона” қўшимча кўрсаткичлар эвазига 1-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta