

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, айни дамда томонлар ўйинчининг трансфери борасида музокаралар олиб боришмаяпти. Аммо, қайд этилишича, бразилиялик ҳали ҳам трансфер бозорида.
Олдинроқ тарқалган хабарларга кўра, италияликлар Коутиньони "Интер"га кетган Хакан Чалханоглу ўринбосар сифатида кўришмоқда.
29 ёшли ўйинчининг "Барселона" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футболчи ўтган мавсум 14та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.



