"Барселона" ва "Алавес" финални қайси стадионда ўтказишни келиша олишмаяпти
09 фев 2017 19:22
Янгиликлар
"Барселона" ва "Алавес" финални қайси стадионда ўтказишни келиша олишмаяпти
Испания кубоги финалчилари "Барселона" ва "Алавес" финал учрашувини қайси стадионда ўтказиш борасида бир тўхтамга келишгани йўқ.
Бу ҳақда "Marca" хабар берди. Каталонияликлар чоршанба куниёқ финални "Сантьяго Бернабеу" ("Реал"нинг уй майдони)да ўйнамоқчи эканликларини эълон қилишган эди. Ўз навбатида, "Алавес" беллашувни Басклар юртининг асосий стадиони ҳисобланган "Сан Мамес" ("Атлетик"нинг уй аренаси)да ўтказмоқчи.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, ҳар икки ҳолатда ҳам томонлар ўзларининг принципиал рақибларининг майдонида тўп тепишмоқчи.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, ҳар икки ҳолатда ҳам томонлар ўзларининг принципиал рақибларининг майдонида тўп тепишмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар