UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  0 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  2 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  5 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  2 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  9 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  3 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  17 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6

"Барселона" учун янги муаммо Янгиликлар

"Барселона" учун янги муаммо

"Болтон" клуби Маркос Алонсо трансфери бўйича масалага аралашишга қарор қилди.

Англиянинг "Болтон" футбол клуби "Унион Адарве" сингари ўтган ёз испаниялик футболчини сотиб олишда "Барселона" баъзи қонунларни бузганлиги бўйича ФИФАга ариза топширди. Ҳар икки клуб "Барса" Маркос Алонсони қўлга киритиши трансфер ва футболчини тарбиялаганлик учун маълум миқдорда суммага ҳақли эканликларини таъкидлашмоқда. ФИФА ҳар икки томон фикр ва иддаоларини тинглаб улгурган ва энди қарор қабул қилади. 

Хабарингиз бўлса керак, ФИФАда шундай тизим борки, унга кўра, трансфер суммасидан маълум фоизи ўйинчини 12 ёшлигидан кейинги даврда тарбиялашда иштирок этган клубларга йўналтирилиши зарур. Маркос Алонсо асосан "Реал" академиясида таҳсил олган, лекин у шу билан бирга "Унион Адарве" ҳамда кейинроқ, 19 ёшида, "Болтон" сафида ҳам тўп тепган. 

"Болтон" эса "Унион Адарве"дан ўрнак олган ҳолда ФИФАга ариза йўллаган. Алонсо 2010 - 2013 йиллар давомида, ҳали 19га кирмай, айнан инглизлар сафида ҳаракат қилгани туфайли, "Болтон" ўз улушларини талаб қилишмоқда. 

ФИФА ҳар икки томон вакиллари келтирган факт ва иддаоларни тинглаб улгурган. Эндиликда ташкилот якуний қарор чиқариши кутилмоқда. 

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика