UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  0 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  3 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  2 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0

"Барселона" учун янги муаммо Янгиликлар

"Барселона" учун янги муаммо

"Болтон" клуби Маркос Алонсо трансфери бўйича масалага аралашишга қарор қилди.

Англиянинг "Болтон" футбол клуби "Унион Адарве" сингари ўтган ёз испаниялик футболчини сотиб олишда "Барселона" баъзи қонунларни бузганлиги бўйича ФИФАга ариза топширди. Ҳар икки клуб "Барса" Маркос Алонсони қўлга киритиши трансфер ва футболчини тарбиялаганлик учун маълум миқдорда суммага ҳақли эканликларини таъкидлашмоқда. ФИФА ҳар икки томон фикр ва иддаоларини тинглаб улгурган ва энди қарор қабул қилади. 

Хабарингиз бўлса керак, ФИФАда шундай тизим борки, унга кўра, трансфер суммасидан маълум фоизи ўйинчини 12 ёшлигидан кейинги даврда тарбиялашда иштирок этган клубларга йўналтирилиши зарур. Маркос Алонсо асосан "Реал" академиясида таҳсил олган, лекин у шу билан бирга "Унион Адарве" ҳамда кейинроқ, 19 ёшида, "Болтон" сафида ҳам тўп тепган. 

"Болтон" эса "Унион Адарве"дан ўрнак олган ҳолда ФИФАга ариза йўллаган. Алонсо 2010 - 2013 йиллар давомида, ҳали 19га кирмай, айнан инглизлар сафида ҳаракат қилгани туфайли, "Болтон" ўз улушларини талаб қилишмоқда. 

ФИФА ҳар икки томон вакиллари келтирган факт ва иддаоларни тинглаб улгурган. Эндиликда ташкилот якуний қарор чиқариши кутилмоқда. 

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика