"Барселона" трансфер ойнаси ёпилгунича Погбани харид қилишга уриниб кўради

Aslanov Jasurbek
10 авг 2018, 15:21
Англияда трансфер ойнаси ёпилди, аммо "Барселона" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олишга умид қилмоқда.

Каталонияликлар Погбани 31 августгача, Испанияда трансфер ойнаси ёпилгунга қадар харид қилмоқчи.

Маълумотларга кўра, "Барселона" францияликни ўз сафига қўшиб олиш фикридан воз кечгани йўқ. Футболчининг ўзи "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқчи. Трансфер билан Погбанинг агенти Мино Райола шуғулланмоқда.

Погба жамоадан кетиш ҳақида клуб раҳбариятига айтгани йўқ. Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" Погбага Йерри Мина ва Андре Гомешни алмаштиришни истамаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›