"Барселона" Тилемансга қизиқмоқда
12 окт 2022 18:48
Янгиликлар
"Барселона" Тилемансга қизиқмоқда
"Лестер" ярим ҳимоячиси де Йонг кетса, текинга қўлга киритилиши мумкин.
"Барселона" Френки де Йонгга ўринбосар топди.
Каталония клуби "Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тилемансга қизиқиш билдирмоқда.
"Кўк-анорранглилар" 25 ёшли бельгиялик футболчини анчадан бери кузатиб келишмоқда. Каталония клуби уни Френки де Йонгнинг ўрнига идеал ўринбосар сифатида кўришади.
"Барселона" Де Йонгни катта суммага сотиб, сифатли ўйинчи билан бепул шартнома имзоламоқчи. Тилеманснинг келишуви келаси ёзда тугайди.
Фикрлар