

Суперлига, 22-тур
"Андижон" - "Насаф" 1:4
20 сентябрь 2026 йил. Андижон, "Бобур Арена", 17:15
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Санжар Шоюсупов, Абдурашид Эркинов, Нуркен Уразбаев
VAR: Жасур Мухторов
AVAR: Диас Галеев
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Мансур Саримсоқов
Голлар: Рустам Турдимуродов 21 пенальти, - 1:0. Аденис Шала 38, - 1:1 (Умар Эшмуродов). Аббос Ғуломов 53, - 1:2 (Паата Гудушаури). Абдувоҳид Неъматов 81 пенальти, - 1:3. Юсуф Отубанжо 88, - 1:4.
"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 2. Одилбек Абдумажидов (14. Абдураҳмон Комилов, 73), 10. Драган Черан (11. Хумоюнмирзо Иминов, 59), 15. Неманья Чаласан, 18. Дамир Темиров (9. Имеда Ашортиа, 59), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Усмонали Исмоналиев, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 27. Мартин Боакье, 28. Бекзод Сулаймонов (17. Азизбек Турғунбоев, 59), 99. Рустам Турдимуродов (33. Дониёр Абдуманнопов, 73).
Захира: 19. Артём Потапов, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 8. Шоҳмалик Комилов, 70. Ҳамидулло Каримов.
"Насаф": 1.Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Акрамжон Комилов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Аденис Шала, 8. Зафармурод Абдираҳматов, 10. Бобир Абдихолиқов (20. Юсуф Отубанжо, 71), 15. Ойбек Рустамов, 70. Аббосжон Ғуломов, 77. Паата Гудушаури (27. Яшнарбек Бердираҳмонов, 76), 92. Умарбек Эшмуродов.
Захира: 82. Асилбек Нўъмонов, 14. Шароф Муҳитдинов, 34. Асадбек Рамилов, 40. Беҳруз Соатов, 76. Зафар Саъдуллаев, 80. Давронбек Усмонов.
Огоҳлантиришлар: Бекзод Сулаймонов 23.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
90+3. Ўйин тугади. “Андижон“ - “Насаф“ 1:4
90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди
88. ГОЛ! ЮСУФ ОТУБАНЖО! Чап қанотдан жарима майдонига кириб гол урди - 1:4.
87. ЗАРБА! Ғолиб Ғайбуллаевнинг узоқдан зарбасидан кейин Адҳамов тўпни ушлаб олди
81. ГОЛ! АБДУВОҲИД НЕЪМАТОВ! Пенальтидан гол урди! 1:3
80. ПЕНАЛЬТИ! “Андижон“ дарвозаси томон. Ислом Тўхтахўжаев тўпни қўли билан ўйнади
78. Бош ҳакам VARни кўрмоқда
76. Ўзгариш. "Насаф". Гудушаури ўрнига Бердираҳмонов тушди
73. Ўзгаришлар. "Андижон". Абдумажидов ва Турдимуродов ўрнига Комилов ва Абдуманнопов тушди
71. Ўзгариш. "Насаф". Абдихолиқов ўрнига Отубанжо тушди
59. Ўзгаришлар. "Андижон". Сулаймонов, Темиров ва Черан ўрнига Турғунбоев, Ашортиа ва Иминов тушди
53. ГОЛ! АББОС ҒУЛОМОВ! 1:2. Паата Гудушаури ўнг томондан узатган тўпини Ғуломов боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
49. ЗАРБАААА! Чераннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!
46. Иккинчи тайм бошланди
45+2. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 1:1
45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.
38. ГОЛ! АДЕНИС ШАЛА! Эшмуродовнинг тўп узатишидан кейин Шала узоқ масофадан гол урди 1:1!
35. ЗАРБААА! Бобир Абдихолиқовнинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасидан кейин Адҳамов тўпни қайтарди!
28. УХХ! Черандан тўп узатиш, Исмоналиевнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди
23. Огоҳлантириш. “Андижон“. Бекзод Сулаймонов
21. ГОЛ! РУСТАМ ТУРДИМУРОДОВ! 1:0. Пенальтидан Турдимуродов гол урди.
19. ПЕНАЛЬТИ! “Насаф“ дарвозаси томон!
18. Бош ҳакам VAR ни кўрмоқда,
17. “Андижон“да жарима тўпи, Дамир Темировнинг дарвозага тепган тўпи Бобир Абдихолиқовнинг қўлига тегиб дарвозага борди, Неъматов тўпни қайтарди!
10. Дастлабки 10 дақиқада жамоалар рақибни ўрганишди, хавфли вазият содир бўлмади
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!



