

"Мен "Реал" мухлисиман ва у доимо ғалаба қозонишига умид қиламан. Нафақат бу учрашув, балки барча турнирларда. Зидан ҳақида гапирадиган бўлсак, келажакда нима бўлишини тасаввур қилиш қийин. У мураббий бўлишини кўпчилик кутмаган эди. Бироқ бу унинг танлови. "Реал"да ишлаш учун Зиданда ҳамма нарса бор. У узоқ вақт қолади деб умид қиламан" - дейди Фигу.
"Реал" - "Барселона" учрашуви 23 декабрь куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.



