"Барселона" Сенегал терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олишга уриниб кўради

Aslanov Jasurbek
21 июл 2018, 16:12
"Барселона" Бельгиянинг "Эйпен" клуби ва Сенегал терма жамоаси ҳимоячиси Мусса Ваг трансфери устида ишламоқда.

Маълумотларга кўра, 19 ёшли футболчи харид қилинса, у клубнинг иккинчи жамоаси - "Барселона B"га ўтказилади.

Мусса Ваг "Эйпен" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилда клубнинг асосий жамоасида дебют қилди. Вага сўнгги мавсум Бельгия чемпионатининг 17та учрашувида майдонга тушиб, 1та голли пас берди.

Ваг Россиядаги жаҳон чемпионатида 3та учрашувда қатнашди ва Япония терма жамоаси дарвозасига гол уришга мувафақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›