"Барселона" Рики Пучни Сегунда аутсайдерига бериб юбориши мумкин

Alisher
22 ноя 2020, 16:26
Рики Пуч фаолиятини Сегундада давом эттириши мумкин.

Испан клуби 21 ёшли хавбекка қизиқиш билдирмоқда. "Сарагоса" дастлаб ўйинчини "Барселона"дан харид қилмоқчи эди, аммо "кўк-анорранглилар" унга ишонч билдиришларини маълум қилишган.

Хавбек жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 1та ўйинда майдонга тушди.

"Сарагоса" эса Испаниянинг иккинчи дивизионида 11та ўйиндан сўнг 10 очко жамғарган ҳолда, жадвалнинг 19-ўрнида бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo