«Барселона» «Реал»нинг асосий трансфер мақсадини «илиб» кетмоқчи
30 дек 2024 10:01
Янгиликлар
«Барселона» «Реал»нинг асосий трансфер мақсадини «илиб» кетмоқчи
«Барселона» Альфонсо Дэвисни «Реал Мадрид»дан «илиб» кетмоқчи.
Каталония клуби ёзда канадалик ҳимоячини қўлга киритишни мақсад қилган. Улар Альфонсо Дэвиснинг агенти талаб қилаётган суммани беришга тайёр. Канадалик футболчининг агенти «Барселона»га ўтиш учун 30 миллион бонус ва йилига 12 миллион евро талаб қилган. Томонлар музокараларни олиб боришмоқда.
Маълумот учун, Альфонсо Дэвис «Бавария» сафида 2019 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Ҳимоячи жорий мавсум 21 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва яна 3 та голга ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар