"Барселона", ПСЖ, "Милан" ва "Ман Сити" еврокубоклардан четлаштирилиши мумкин

Sherzod Nurmatov
26 дек 2023, 17:46
Клублар молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда гумон қилинмоқда.

Испаниянинг "Барселона", Франциянинг ПСЖ, Италиянинг "Милан" ва Англиянинг "Манчестер Сити" жамоалари еврокубоклардан четлаштирилиши мумкин, дея хабар бермоқда "Marca".

Хабар қилинишича, УEФА "Барселона"ни молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя қилиш юзасидан текширув ўтказмоқда. Хусусан, гап оддий фаолият билан боғлиқ бўлмаган, клуб даромадининг шубҳали ўсиши ҳақида кетмоқда.

"Барселона"дан ташқари, Франциянинг ПСЖ, Италиянинг "Милан", Англиянинг "Манчестер Сити" ва яна олтита клуб молиявий фэйр-плей қоидаларини бузган бўлиши мумкин. Бу иш бўйича қарор 2024 йилнинг февралида қабул қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›