

Олдинроқ футболчи Каталония клуби билан 2022 йилнинг ёзигача бўлган янги шартнома борасида келишувга эришгани эълон қилинганди.
"Менга "Барселона"да биринчи рақам бўлиш ёқади. Шу сабабли қолдим. Бу содир бўлиши мумкин бўлган энг яхши воқеа. Клубда узоқ вақт қолмоқчиман.
Хатто мағлуб бўлаётган пайтимизда, мухлислар доимо ёнимизда ва жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилишади. Шу сабабли уларга яқин бўлишни истаб, "Инстаграм"да фаолман" - дейди тер Штеген.


