"Барселона" мухлисларига нохуш хабар! Пике ЕЧЛ ўйинини ўтказиб юбориши мумкин

Tolibjon Qosimov
5 фев 2018, 16:15
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Челси"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Ушбу беллашув 20 февраль куни Лондонда бўлиб ўтади. "Mundo Deportivo"нинг маълум қилишича, каталонияликлар ҳимоячиси "Эспаньол"га қарши ўйин (1:1)да тиззасидан жароҳат олган. Бугун футболчи тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг унинг тикланишига қанча вақт кераклиги аниқ бўлади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Пике тахминан икки ҳафтани ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›