"Барселона" Мартинес учун 111 млн евро тўлашга тайёр

17 янв 2020, 00:09
Суареснинг жароҳати "кўк-анорранглилар"ни трансфер бозорига киришга мажбур қилди.

AS нашри хабарига кўра, Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Барселона"га кўчиб ўтиш арафасида турибди. Каталонияликлар 22 ёшли футболчининг "Интер" билан шартномасида белгиланган товон пулини (111 млн евро) тўлашга тайёр.

"Барселона" аллақачон Мартинес борасида "нерадзуррилар"га таклиф юбориб улгурган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS