"Барселона" "Лестер" футболчиси учун 40 миллион евро таклиф қилди

Alisher
7 авг 2020, 10:53
"Барселона" Лестер" ҳимоячиси Чаглар Суюнжуни харид қилмоқчи.

Каталонияликлар 24 ёшли Туркия терма жамоаси ҳимоячиси учун 40 миллион евро таклиф қилди.

Хабаларга кўра, агар клублар трансфер борасида келишувга эришишса, Суюнжи "Барса" билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Ҳимоячининг "тулкилар" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ntvspor.net