

Кунденинг ўзи "Барселона"га ўтишни хоҳлаётганига қарамай, "Челси"га йўл олишга қарши эмас. Лондонликлар француз учун каталонияликлардан кўра кўпроқ таклиф қилишмоқда.
Кунде ўтган мавсум "Севилья" таркибида барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.



