

23 ёшли француз учун курашда 65 миллион евро таклиф қилган "Челси" фаворит ҳисобланади.
Аммо, Каталония клуби ҳимоячининг трансфери борасида сўнгги таклифни тайёрламоқда.
Қайд этиш керакки, шартлар Лондон клубиникидан ёмонроқ бўлади, аммо ўйинчининг испан жамоасида ўйнаш хоҳиши ҳал қилувчи бўлиши мумкин.
"Кўк-анорранглилар" Кунде учун йилига 6-7 миллион евро, "аристократлар" эса 12 миллион евро тўлашга тайёрлар.
Кунде ўтган мавсум "Севилья" таркибида барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди. Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



