

Клубнинг Коутиньо билан хайрлашишининг асосий сабаби - ўйинчининг юқори маош олишидир. "Кўк-анорранглилар" айни дамда молиявий қийинчиликларни бошдан кечиришмоқда ва Коутиньонинг сотуви буни сал бўлса ҳам енгиллатиши мумкин.
Шу билан бирга каталонияликлар Педридан сўнг Коутиньонинг муҳимлигига шубҳа қилишмоқда.
Филиппе Коутиньо жорий мавсум "Барселона" таркибида 11та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.



