"Барселона" Коутиньони 80 миллион еврога сотишга тайёр
04 апр 2020 12:05
Янгиликлар
"Барселона" Коутиньони 80 миллион еврога сотишга тайёр
"Барселона" ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньога ишонч билдирмаяпти ва ёзда у билан хайрлашишга тайёр.
Хабар берилишича, Каталония клуби раҳбарияти бразилиялик хавбекни 80 миллион еврога сотишга тайёр.
Коутиньо жорий мавсум "Бавария"да ижара асосида ўйнамоқда. Немис клуби уни 120 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқи бор.
"Кўк-анорранглилар" энди бундай пулга футболчига харидор топилмаслигини билади, шу сабаб талабларни камайтирмоқда.
27 ёшли ўйинчи жорий мавсум мюнхенликлар таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 8та ассистга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар