
Херардо Мартино Бразилиянинг "Коринтианс" клуби ҳимоячиси Карлос Жилберто Силвага эътибор қаратди. Уни кўпчилик Жил деб чақиради, деб хабар бермоқда Бразилия матбуоти.
Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби Жил учун 15 миллион евро таклиф қилмоқчи.
26 ёшли Жил бир текисда ўйнай олиши билан машхур. Испания гранди уни январь ойида сотиб олмоқчи.