"Барселона" клуб аъзоси билан шартномани узайтирганидан кейин уни ижарага бериб юборди

Eldor Akmurzayev
2 сен 2019, 22:30
«Барселона» ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара фаолиятини «Сельта»да давом эттиради.

26 ёшли хавбек жамоа билан шартномасини 2021 йилга қадар узайтирганди ва виголиклар таркибида у жорий мавсумни ижарада ўтказади. 

«Сельта» футболчининг маошини ўз бўйнига олади. Шунингдек, келишувга кўра клуб «Барса»га бонус тариқасида 1,5 млн. евро ўтказиб бериши кутилмоқда. 

Алькантара 2013/14 йилги мавсумни ҳам «Сельта»да ижара сосида ўтказганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com