"Барселона" келажакдаги трансферлар учун футболчилар рўйхатини тузди

Sherzod Nurmatov
16 сен 2023, 12:34
Каталонияликларда аллақачон таркибни янада кучайтириш учун имкониятлар бор.

"Барселона" келажакда ўз сафига қўшиб олиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тузди. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар бермоқда.

Рўйхатдан Нико Уильямс ("Атлетик"), Гвидо Родригес ("Бетис"), Алекс Баэна ("Вильярреал"), Хуан Фойт ("Вильярреал") ва Аймар Орос ("Осасуна") ўрин олган. Бу футболчилар Каталония клуби скаутлари ва спорт директори Декони қизиқтириб қўйган.

Аввалроқ "кўк-анорранглилар" Эрлинг Ҳоландни нишонга олгани хабар қилинганди. Назарий жиҳатдан норвегияликни 2025 йилда қўлга киритиш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo