"Барселона" келажаги сўроқ остида. Клуб фаолияти тўхтатилиши мумкин
29 сен 2023 15:10
Янгиликлар
"Барселона" келажаги сўроқ остида. Клуб фаолияти тўхтатилиши мумкин
28 сентябрь куни "Барселона"га Испания Қироллик Футбол Федерацияси ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Негрейра иши бўйича расман порахўрлик айблови қўйилди.
Ишга раҳбарлик қилаётган Барселона тергов суди раҳбари Хоакин Агирре Каталония клубининг Нергейрага 7,5 миллион евро тўлаганини жиноят деб ҳисоблади.
Негрейранинг ўзи, унинг ўғли, шунингдек, Каталония жамоаси собиқ президентлари Жозеп Бартомеу ва Сандро Росель ҳам порахўрликда айбланмоқда.
"The Telegraph" хабарига кўра, бу ҳатто "Барселона"нинг дунё футбол харитасидан йўқолиб кетиш даражасига ҳам келиши мумкин.
"Агар айбдор деб топилса, жиноятчилар 3 йилдан 6 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. "Барселона"нинг ўзи профессионал футбол клуби сифатида фаолият юритишдан тўхтатилиши мумкин, бу эса катта эҳтимол билан 124 ёшли клубнинг банкрот бўлишига олиб келади", – дейилади материалда.
Аввалроқ Каталония клуби ўзига нисбатан бошланган суд тергови ҳақида расмий хабар олмагани ва ҳозирча жамоатчиликка баёнот бермаслиги ҳақида хабар берилган эди.
Фикрлар