«Барселона» футболчиси «Олимпиакос» билан ўйинда жароҳат олди
01 ноя 2017 14:49
Янгиликлар
«Барселона» футболчиси «Олимпиакос» билан ўйинда жароҳат олди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Серхи Роберто ЕЧЛ 4-турида «Олимпиакос» билан ўйинда (0:0) жароҳат олди.
25 ёшли футболчининг ўрнига Жерар Деулофеу тушди.
Каталония клуби ўйиндан кейин унинг мушакларида муаммо борлигини маълум қилди.
Бугун Серхи тиббий кўрикдан ўтади, шундан кейин унинг қачон сафга қайтиши мумкинлиги аниқ бўлади.
Фикрлар