"Барселона" футболчилари коронавирус тестини топширишди

Mirjalol Normatov
18 май 2020, 21:43
"Барселона" жамоасининг бутун бир таркиби ва улар билан мулоқотда бўладиган инсонлар коронавирус тестидан ўтишди.

"Diario Sport" хабарига кўра, барча футболчилардан манфий натижалар олинган. "Барселона" 9 май кунида машғулотларга қайтганди. Айни дамда Испанияда 10 кишилик гуруҳ бўлиб машғулотларни давом эттиришга рухсат берилган.

ЛаЛига турнир жадвалида "Барселона" пешқадамлик қилмоқда. 2-ўриндаги "Реал" билан фарқ эса 2 очкони ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›