"Барселона" Дибала билан музокара олиб бормоқда

Tolibjon Qosimov
31 июл 2017, 13:14
"Барселона" ҳамон "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибалани харид қилишга уринмоқда.

Хабар қилинишича, яқин вақтларда каталонияликларнинг спорт директори Арьедо Брайда туринликлар бош директори Беппе Маротта билан 23 ёшли аргентиналикнинг трансфери борасида музокара олиб боради.

Дибаланинг трансфери 110 миллион евро деб баҳоланмоқда. Олдинроқ, "Барса" ҳужумчи учун шартномасида кўрсатилган товон пули - 120 миллион еврони тўлашга тайёрлиги айтилган эди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/FMonclusMarca