

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, тез орада клуб расмий баёнот бериши кутилмоқда, футболчи эса янги шартномага жума куни каталонияликлар президенти Жоан Лапорта билан учрашувда имзо чекади.
32 ёшли уругвайликнинг янги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган бўлади, товон пули эса 1 миллиард еврони ташкил этади.
Араухо 2021/22 йилги мавсум "Барселона" таркибида 39та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди. Унинг шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



