

"Барселона" ярим ҳимоячи Артур Мело билан шартномани давом эттирмоқчи. Каталонияликлар футболчига янги, 5 йиллик шартнома таклиф қилишди.
Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда. Янги битимга кўра, "Барса" Артурга 5,2 миллион евро маош тўлайди. Ўйинчининг айни дамдаги маоши 3,2 миллионга тенг.
Эслатиб ўтамиз, Артурга Туриннинг "Ювентус" клуби рақобат қилмоқда. Футболчи жорий мавсум "кўк-анорранглилар" либосида Ла Лигада 19та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.



